Тошкент шаҳри. Тарғибот ва ташвиқот ишлари муҳим аҳамиятга эга
04.
10. 2021
19:50
3367
Ma’naviyat va ma’rifat

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни имуҳофаза қилиш бошқармаси томонидан соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни жамоатчиликка етказилишида тарғибот ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Бу борада Олмазор туман инспекцияси инспекторлари ҳам самарали ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида бўлиб ўтган учрашувда ҳудуд инспектори Достон Тожиқулов соҳадаги ислоҳотлар юзасидан талаба ёшларга батафсил тушунча бериб ўтди.

Албатта бу каби тарғибот ва ташвиқот ишларининг мунтазам равишда олиб борилиши ёшларнинг экологик маданияти янада юксалишида муҳим аҳамият касб этиши табиийдир.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар