Хорижий экспертлар билан учрашув
24.
09. 2021
19:43
3054
Янгиликлар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида «Халқаро энергетика хартияси» экспертлари билан учрашув ўтказилди. Унда қўмита раиси ўринбосари И. Боқижонов делегация аъзоларини қутлаб, Ўзбекистонда атороф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, соҳада эришилган ютуқлар, қабул қилинган норматив-хужжатлар, Париж битими мажбуриятлари доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва яшил энергетикага оид лойиҳалар ҳақида меҳмонларга маълумот берди.

Мулоқот давомида Давлат экология қўмитаси билан Жанубий Кореянинг «Sejin G&E Со., Ltd.» компанияси 55,0 млн доллар миқдоридагисармояси ҳисобига «Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» ва «Майдонтол» маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш» лойиҳаси, шунингдек,Корея экологик саноат ва технологиялар институти (KEITI) томонидан Жиззах вилоятида иккитахалқаро санитар нормаларга жавоб берадиган чиқинди полигонини қуриш, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш натижасида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.

Хорижий экспертлар билан учрашув

Хорижий экспертлар билан учрашув

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар