Аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар диққатига!
24.
09. 2021
10:31
4029
Янгиликлар

Ҳурматли тадбиркорлар, 2022 йил март ойидан Ўзбекистон Республикасининг «Экологик аудит тўғрисида»ги (15.03.2021 й. ЎРҚ-678) Қонунининг кучга кириши муносабати билан Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги ўқув Маркази жорий йилда ZOOM платформаси орқали очиқ мулоқотни ташкил этади.

Тадбирда экологик аудит соҳаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, юқорида баён этилган Қонунга мувофиқ, атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим.

Мазкур фаолиятга қизиқиш билдирган тадбиркорлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (Ф.И.Ш, яшаш жойи, телефон рақами ва ҳ.), шунингдек, ўз таклифларини қуйидаги телефон рақамлари орқали билдириб, рўйхатдан ўтишлари зарур бўлади:

(+998) 95 145-44-27;
(+998) 95 145-44-28.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар