Экологик назорат янада кучайтирилади
22.
09. 2021
11:56
4013
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси мутасаддиларининг цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар мутахассислари иштирокида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 мартдаги 109-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, атмосфера ҳавоси муҳофазасини таъминлаш, биринчи навбатда, саноат корхоналаридаги технологик жараёнларнинг тўғри ташкил этилишига боғлиқ бўлса, иккинчидан чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлигини ошириш муҳим омил ҳисобланади.

Йиғилишда республикадаги цемент ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари маҳсулот тайёрлашда экологик талабларга қатъий риоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг ўтган даврдаги ижро ҳолати бўйича ахборот беришди.

Тадбир давомида, шунингдек, Россия Федерациясининг «СовПлим» қўшма корхонасида ишлаб чиқариладиган ҳаво тозалаш фильтрлари ва ускуналарининг тақдимоти ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар