Самарқанд вилояти. «Қизил китобга» киритилган бўз эчкиэмар сақлаб қолинди
17.
09. 2021
15:57
3960
Янгиликлар

2021 йил 15 сентабрь куни Иштихон туман «Бешкапа» МФЙ Сулувқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро М. Абдуллаева Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат қилиб, хонадонига 2 кун муқаддам бўз эчкиэмари келиб қолганини ва уни қафасга солиб қўйганини маълумқилди.

Иштихон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари жойига бориб ҳолатни ўрганганда ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган бўз эчкиэмар мурожаатчининг хонадонига келиб қолганлиги, унинг узунлиги тахминан 1 метрлиги ва ҳолати қониқарли эканлиги аниқланди.

Шундан сўнг, жойида далолатнома расмийлаштирилиб, хонадон соҳибига миннатдорчилик билдирилди ва куннинг иккинчи ярмида Иштихон туманининг Ҳўжақўрғон дашт ҳудудига олиб борилиб, она табиат қўйнига қўйиб юборилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар