Атроф табиий муҳит мониторингини рақамлаштириш йўлида
16.
09. 2021
15:21
3774
Xalqaro hamkorlik

2021 йил 15-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Давлат экология қўмитаси ва БМТ Атроф муҳит дастури (ЮНЕП) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Марказий Осиёда экологик мониторингни қўллаб-қувватлаш учун маълумотлар ва улардан фойдаланишни яхшилаш учун салоҳиятни ривожлантириш ҳамда технологиялар алмашиш” минтақавий лойиҳаси доирасида онлайн тренинг ва вебинари бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда «Ўзгидромет» марказининг соҳа мутахассислари картография қилиш, геоахборот тизими (ГИС) ва масофадан зондлаш ахборот технологиялари дастурлари ва маълумотларни таҳлил қилиш методлари билан таништирилдилар.

Россия Федерация Ҳукумати томонидан молиялаштирилган ушбу лойиҳа доирасида ташкил этилган онлайн тренинг ва вебинар уч босқичдан иборат бўлиб, Россия Фанлар академияси География институти томонидан «Иқтисодиёт Олий мактаби» Миллий тадқиқот университети техник кўмагида ташкил этилди.

Ҳукумат топшириғига асосан, Давлат экология қўмитаси томонидан атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва ифлосланиш манбалари тўғрисидаги ахборотни географик маълумотлар ҳамда зарур объектлар ҳақида улар билан боғлиқ бўлган ахборотни график визуаллаштириш орқали ГИС-технологиялар асосида тўплаш таҳлил қилиш ва сақлашнинг электрон тизимини яратиш мақсади белгиланган.

Онлайн тренинг ва вебинар

Онлайн тренинг ва вебинар

Онлайн тренинг ва вебинар

Онлайн тренинг ва вебинар

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар