Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан 2022 йил учун “Илмий-тадқиқот, меъёрий-услубий ишларни, ташкилий ва табиатни муҳофазаси бўйича тадбирлар Дастури”ни режалаштиришни бошлади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жорий йилнинг 30 сентябрга қадар иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ аризаларни қабул қилади.
ИЛОВА:
Ариза шакли
1. Титул варағи.
2. Лойиҳанинг тавсифи:
- Лойиҳанинг номи;
- Муаммонинг қўйилиши;
- Мақсади;
- Режалаштирилган тадбирлар ва масалалар;
- Якуний натижаси, самарадорлиги;
- Бажарилиш муддати;
- Бажариладиган ишларнинг календарь режаси;
- Амалга ошириладиган ишларнинг “Бажарувчи” томонидан тасдиқланган қиймати, ёки тадбир қийматнини асословчи бошқа тегишли ҳужжатлар.
3. Бажарувчи – ташкилот (лар) ҳақидаги тўлиқ маълумот - тадбирни бажарувчи ташкилот (лар)нинг номи, адреси, телефон ва ҳисоб рақамлари.
4. Аризалар куйидаги манзилга юборилади: 100170, Ташкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Сайрам 5-тор кўчаси, 15-А уй.
Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими;
Тел: (+998) 71 207-07-70 (ички. 1111#); E-mail: fond@uznature.uz
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати