Хорижий ҳамкорлар билан учрашув
09.
09. 2021
14:44
4304
Янгиликлар

2021 йил 8 сентябрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков Германия атроф -муҳит, табиатни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги федерал вазирлиги бошқармаси бошлиғи Ю. Кайнхорст, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲРТ) Яшил ривожланиш ва глобал алоқалари бўлими бошлиғи К. Китамори билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар Яшил ҳаракатлар бўйича ИҲРТнинг махсус ишчи гуруҳининг йиллик йиғилиши, Марказий Осиёда энергия, сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш ўртасидаги тизимли боғлиқликларни ўзгартириш бўйича янги минтақавий лойиҳа (НЕКСУС) ҳамда ИҲРТнинг Марказий Осиёда паст углеродли ривожланиш барқарор инфратузилмаси бўйича минтақавий дастури доирасида давом этаётган ишларни муҳокама қилишди.

Хорижий ҳамкорлар билан учрашув

Хорижий ҳамкорлар билан учрашув

Дунё бўйлаб КОВИД-19 туфайли саёҳат чекловлари жорий этилганлиги сабабли, делегатлар ва иштирокчиларнинг оз қисмигина тадбирда шахсан иштирок этиш истагини билдирган. Шу боис, Котибият томонидан 2021 йилги йиғилишни 12-13 октябрь кунлари виртуал тарзда ўтказиш қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга, ИҲРТ НЕХСУС минтақавий лойиҳаси доирасида БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясининг 26-томонлар конференцияси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари атроф-муҳит вазирликлари ва идораларининг йиғилишини ташкил этишни таклиф қилди.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси вакиллари, 14 октабрь куни Тошкентда гибрид форматида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё учун иқлим, энергия, сув ва ер муносабатлари масалаларига бағишланган юқори даражадаги йиғилишда иштирок этиш учун таклиф қилинди.

Хориж томонига сўнгги йилларда республикада экология ва атроф-муҳит соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. 2030 йилгача атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, 2028 йилгача қаттиқ чиқиндиларни бошқариш ва биологик хилма -хилликни сақлаш стратегиялари, Орол денгизи экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилинган БМТнинг махсус резолюцияси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтирилганлиги бунинг, Орол денгизининг қуриган тубида яшил экинларни экилиши ва ҳ.к. бунинг яққол исботи бўлади.

Ўз навбатида, хорижий томон Давлат экология қўмитаси билан ҳамкорликни нафақат мавжуд иккита минтақавий ташаббусни амалга ошириш доирасида, балки янги трансчегаравий қўриқланадиган табиий ҳудудларни яратиш ва бошқаришда мумкин бўлган ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

ИҲРТ билан биргаликда Ўзбекистон Республикасини 2050-2060 йилларга мўлжалланган паст углеродли узоқ муддатли ривожланиш концепцияси стратегиясини ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқиш таклифи берилди.

Хорижий ҳамкорлар билан учрашув

Учрашув охирида, Жаноб Кайнхорст Давлат экология қўмитасининг Қуйи-Aмударё давлат биосфера резерватини ЮНЕСКОнинг "Одам ва биосфера" дастури доирасида Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига муваффақиятли номзодлаш бўйича ишини юқори баҳолаю ўтди. У Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига номзодлаш ва киритиш биринчи масала эканлигини, резерватни бошқариш эса бошқа масала эканлигини тан олди, шу сабабли Қўмита вакилларига бу йўналишда муваффақият тилаб қолди.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар