Диққат, эълон! Андижон вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
29.
08. 2021
22:25
4342
Янгиликлар

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Андижон вилояти статистика бошқармаси Инвеcтиция ва қурилиш статистикаси бўлими бошлиғи;

— Хўжаобод тумани статистика бўлими бош мутахассиси;

— Қўрғонтепа тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бош мутахассиси;

— Булоқбоши тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бош мутахассиси;

— Хўжаобод тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бош мутахассиси;

— Андижон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бош мутахассиси;

— Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси;

— Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи;

— Пахтаобод тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бош мутахассиси;

— Хонобод шаҳри бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи;

— Олтинкўл туман давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бўлим бошлиғи;

— Пахтаобод туман давлат солиқ инспекцияси Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Хўжаобод туман бўлими ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассиси;

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Балиқчи туман бўлими бошлиғи;

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Шаҳрихон туман бўлими беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 августдан 5 сентябргача шу куни ҳам қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар