Озон қатламини муҳофаза қилишга қаратилган қўшма лойиҳа Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши
27.
08. 2021
15:35
3585
Xalqaro hamkorlik

27 август куни Давлат экология қўмитаси, БМТ тараққиёт дастури ҳамда глобал экологик жамғармасининг «Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали гидрохлорфторуглеродни бутунлай истеъмолдан чиқариш» қўшма лойиҳаси Мувофиқлаштирувчи кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишнинг мақсади Монреал баённомасида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун ГХФУ (ГХФУлар – озонни емирувчи моддалар) босқичма-босқич воз кечишни жадаллаштириш ҳамда 2030 йилгача хизмат кўрсатиш соҳасида ГХФУларни барқарор қисқартиришга йўналтирилган 2021 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти натижалари билан таништиришдир.

Онлайн форматда ўтган йиғилишда вазирлик, идоралар, лойиҳа ташкилотчиларидан иборат Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан таркибида озонни бузувчи моддалар ёки унга қарам бўлган жиҳозлар импорти таъқиқланди.

Шунингдек, юқорида баён этилган лойиҳа доирасида Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича жадал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, атмосфера ҳавосига озон емирувчи моддалар ташламаларини бартараф этиш учун хладагентлардан (фреон) қайта фойдаланиш Миллий тизими йўлга қўйилди.

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

Озон қатламини муҳофаза қилишга ...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар