Қорақалпоғистон Республикаси: Тунги рейд. Жайрон овчилари ушланди
23.
08. 2021
09:57
3663
Эконадзор

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Назорат инспекция бошлиғи К.С. ва давлат инспектори К.Қ. билан экологик жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан назорат тадбири ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида Тўрткўл туманида яшовчи И.Б. ва Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро Ш.У. ва Е.А.лар томонидан Тахтакўпир туманидаги «Жанадарья» ОФЙда ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 2 бош жайронини овлагани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирги вақтда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан тергов олди, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Табиат инъомини хўжасизларча талон-тарож қилиш баъзи кимсаларнинг касби-қорига, мўмай даромад кўриш манбайга айланиб бормоқда. Аммо ҳар битта қилинган ноқонуний ҳаракат жазосиз қолмайди. Бизни кузатишни давом этинг, ўрганиш жараёнидан тўлиқ маълумот берилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар