Миллий матбуот марказида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
20.
08. 2021
16:39
4352
Янгиликлар

2021 йил 20 август куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Миллий матбуот марказида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда, энг аввало, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва унинг ифлосланишининг олдини олиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

БМТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида 7 млн.га яқин киши вафот этмоқда. Одамларда астма сингари суранкали касалликлар, болаларнинг ақлий ривожланиши сусаймоқда. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, мамлакатларнинг ҳавонинг ифлосланишидан кўраётган зарари 5 трлн АҚШ долларини ташкил этади.

Қум-туз-чанг бўронлари ва бошқа табиий жараёнлар ҳам ҳавонинг ифлосланишига олиб келади.

Таъкидланганидек, ҳеч ким 5 та асосий техноген манбаларидан ҳосил бўладиган ифлосланишдан кафолатланмаган: саноат, транспорт, чиқиндилар, қишлоқ ва уй хўжалиги. Мазкур манбалардан атмосфера ҳавосига ташланаётган қатор зарарли моддалар: углерод монооксиди, қўрғошин, карбонат ангидрид гази,азот оксиди инсоният саломатлиги учун катта хавфни юзага келтиради.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари

Мамлакатимизда атмосфера ҳавосини ифлослантириш даражаси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши яхши маълум. Унга кўра, 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,255 млн тоннани ташкил қилиб, 2018 ва 2019 йилга нисбатан 7 фоизга (155,0 ва 150,0 минг тн) камайган.

Ташланмаларнинг 1,3 млн тоннаси (58 фоиз) транспорт воситалари ҳамда 924,0 минг тоннаси (42 фоиз) саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Республикамизда амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан республика бўйича чанг-газ тозалаш ускуналарининг носозлиги туфайли йилига 135,3 минг тонна ифлослантирувчи моддалар атмосферага тозаланмасдан ташланмоқда.

Шу сабабли 2023 йил якунига қадар, республика бўйича ишлаб чиқариш корхоналарида белгиланган талаблар асосида замонавий чанг-газ тутгичлари ўрнатиш ишлари амалга ошириш бўйича 53 та ишлаб чиқариш корхоналарининг қарийб 320 та ЧГТУларни модернизация қилиш, жумладан, жорий йил якунига қадар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 та, Қашқадарёда 1 та, Фарғонада 1 та ва Тошкент вилоятида 2 та ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида жами 37 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналарини таъмирлаш ва янгиларига алмаштириш ҳисобига уларнинг самарадорлигини янада ошириш белгиланди.

Хусусан анжуманда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Республикада чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ҳамда чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида 2019-2028 йилларга мўлжалланган қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш Стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тасдиқланган.

Аҳолини санитар тозалаш ҳизматлари билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 5 фоиздан бугунги кунда 90 фоизга ортди, ёки республикадаги мавжуд 9 170 та маҳаллалардан 8 253 та маҳаллалар қамраб олинди.

Республика ҳудудида ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 21 фоизи қайта ишланмоқда.

2021 йил якунига қадар ДХШ лойиҳаларини кенг жорий этиш орқали маҳаллаларни санитар тозалаш хизматлари билан 100 фоизга қамраб олиш, қайта ишлаш даражасини 36 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.

Маиший чиқинди полигонларини тартибга келтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

104 та полигонлар тартибга келтирилди, 128 та полигонда рекультивация ишлари бажарилди, фойдаланишда бўлмаган 36 та полигон рекультивация қилинди ёпилди ҳамда ҳокимят ер захирасига топширилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар