Халқаро ҳамкорлик истиқболлари
19.
08. 2021
08:43
4117
Янгиликлар

2021 йил 18 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уран мероси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг грант лойиҳасини амалга ошириш масаласига бағишланган учрашув ўтказилди.

Мазкур лойиҳа 2022-2024 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 7 млн АҚШ долларидан ортиқ грант маблағлари ажратилади.

Учрашувда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбеков, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг вакили ҳамда Лойиҳани бошқариш гуруҳи учун жалб қилинган «G.E.O.S. Ingenieurgesellschaft mbH» (Германия) компаниясининг консультантлари иштирок этди.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон ҳудудидаги уран мероси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, хусусан, бу каби объектларни экологик қайта тиклаш, соғломлаштириш ва рекультивация қилиш ҳамда аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга хавфни камайтириш мақсадида олиб бориладиган зарур чора-тадбирлар бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Мулоқот давомида томонлар грант лойиҳасини амалга оширишнинг ташкилий жиҳатлари, жумладан, тегишли битим ва ҳуқуқий ҳужжатларни келишиш ва имзолаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

2021 йил 18 август санасида Тошкент шаҳрида

2021 йил 18 август санасида Тошкент шаҳрида

2021 йил 18 август санасида Тошкент шаҳрида

2021 йил 18 август санасида Тошкент шаҳрида

2021 йил 18 август санасида Тошкент шаҳрида

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар