Самарқанд вилояти. Браконъерларнинг катта миқдордаги ноқонуний қисқичбақа овига чек қўйилди
19.
08. 2021
07:44
3905
Янгиликлар

Бугун республикамиз бўйлаб ноқонуний ов қилишга қарши доимий рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Каттақўрғон тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспексияси томонидан 2021 йил 18 август куни Каттақўрғон сув омбори ҳудудида рейд кузатув олиб бориш давомида ноқонуний қисқичбақа овлаш ҳолати аниқланди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатини ўрганиш натижасида браконъерлар томонидан овланган жами 400 дона қисқичбақанинг 91 донаси нобуд бўлганлиги аниқланиб, қолган қисқичбақалар эса қайтадан сувга қўйиб юборилди.

Бундан ташқари ҳуқуқбузар фуқаро У.А. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига биноан, маъмурий жаримага тортилиб, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка асосан, зарар миқдори аниқланди ва баённома расмийлаштирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар