Очиқ ҳаводаги очиқ мулоқот
30.
07. 2021
21:05
3869
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов Навоий вилоятида "Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига оид мурожаатлар ва муаммолар" мавзусида сайёр қабул ўтказди. Унда 50 нафарга яқин фуқаро ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалаларни маълум қилишди.

Карантин қоидаларига риоя қилиб, очиқ ҳавода ташкил этилган тадбирда инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини яхши билиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солинган янги тизим — ижтимоий адолатни таъминлаш баробарида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.

Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммолари атрофлича тингланиб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ муддатли топшириқлар берилди.

Мулоқотнинг бундай самарали усули аҳолини ташвишлантираётган муаммоларнинг бартараф этилишида ҳамда уларнинг давлатдан рози бўлиб яшашида муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар