Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишг билан боғлиқ масала юзасидан Давлат экология қўмитасининг ахбороти эшитилди
28.
07. 2021
17:32
3237
Тадбирлар

Ахборот 2021 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг қўшма мажлисида тақдим этилди.

Таъкидлаганидек, ноқонуний ҳаракатларнинг аксариятини ўз вақтида олдини олиш чоралари мавжуд бўлган бўлса-да, бунга Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, жойлардаги сектор раҳбарлари томонидан жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда олиб борилиши лозим бўлган чора-тадбирларга етарли эътибор қаратилмаганлиги оқибатида 2021 йилнинг 6 ойи давомида республикада дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жами 2597 та ҳуқуқбузарлик содир этилган, ҳуқуқбузарларга нисбатан 3,1 млрд сўм жарима ва ўсимлик дунёсига 6,7 млрд сўм зарар белгиланган. Энг ачинарлиси, аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида 2407 та қимматбаҳо навли дарахтлар, 2109 та кам қимматли дарахтлар, 1744 м3 буталар ноқонуний кесилган.

Шу билан бирга 6 ойи давомида дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши ва шикастлантирилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда энг кўп Қорақалпоғистон Республикаси 1065 та, Самарқанд вилоятида 590 та, Қашқадарё вилоятида 534 та, Тошкент вилояти 344 та вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Мораторий жорий этилган даврда республика бўйича 2020 йилнинг 31 декабрига қадар давлат ўрмон фондига кирмайдиган 182 минг туп, шундан 92 минг тупга яқин қимматбаҳо дарахт ва буталар навларини сақлаб қолинишига эришилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар