Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани. Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда
27.
07. 2021
18:09
4434
Янгиликлар

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасидаги 34 ва 37 кўп қаватли уйлар олдида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат келиб тушди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида давлат инспекторлари мурожаатда қайд этилган манзилда батафсил ўрганиш ишларини олиб боришди. Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, мурожаат ўз тасдиғини топди. Ушбу ҳудудда қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг олиб борилиши натижасида 10 туп Айлантус дарахтини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланди. Аниқланган хуқуқбузарлик юзасидан дастлабки суриштирув ишлари бошлаб юборилди.

Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилганидан сўнг батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар