Душанбе. Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси билан учрашув
27.
07. 2021
17:25
3573
Xalqaro hamkorlik

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Aҳмаджон Шерализода билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакатнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларида экотизим хизматлари бўйича тажриба алмашиш, биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар ва тожик томонининг Сирдарё сувининг сифати бўйича қўшма ишчи гуруҳ фаолиятида расмий иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Чиқиндиларни бошқариш соҳасида меъёрий ҳужжатлар ва ҳуқуқий билимларни такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар нафақат икки томонлама, балки халқаро майдонда ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.

Учрашув якунида юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича икки қўмитанинг бир қатор эксперт учрашувларини ўтказиш тўғрисида келишувларга эришилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар