Душанбе: Иқлим ўзгариши масалалари бўйича 4-Марказий Осиё конференцияси
26.
07. 2021
18:01
4366
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Бокижонов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йил 26-27 июль кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқлим ўзгариши масалалари бўйича 4-Марказий Осиё конференциясида иштирок этмоқда.

Конференция кун тартибида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини сақлаш ва иқлим ўзгариши муаммоларига устувор аҳамият берилади.

Шунингдек, Конференция доирасида юқори даражадаги тармоқлараро ва вазирликлараро ҳамкорлик, илмий изланишлар ва ёш олимларнинг ўрнига бағишланган қатор тадбирлар режалаштирилган.

Тадбир давомида мамлакат ва умуман минтақа миқёсида иқлимга асосланган қарорларни қабул қилиш тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида сўнгги йилларда пайдо бўлган янги билимлар, инновацион технологиялар, воситалар ва маҳсулотлар намойиш этилади.

Шу билан бирга, ташриф давомида Марказий Осиё мамлакатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирликлари ва идоралари раҳбарлари даражасида икки томонлама музокаралар режалаштирилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар