Ўзбекистон Республикасида экологик фаолият самарадорлиги шарҳи тақдим этилди
15.
07. 2021
16:27
4856
Тадбирлар

Тақдимот 2021 йил 15 июль куни БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби О. Алгаерова бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташриф доирасида бўлиб ўтди.

БМТ Европа иқтисодиёти комиссияси томонидан ташкил этиладиган экологик фаолият самарадорлигининг шарҳи (инг. Environmental Performance Review — EPR) экологик сиёсатни яхшилаш бўйичау ёки бу мамлакат томонидан эришилган ютуқларни баҳолаш жараёнларини ўзида акс эттиради. Экологик фаолиятни яхшилаш бўйича эришилган ютуқларни баҳолаш жараёнлари Ўзбекистонда биринчи марта 2001 йилда, иккинчи марта 2009 йилда амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикасида экологик фаолият самарадорлигининг 3-шарҳи 2018 йил октябрда бошланган. Баён этилган шарҳни тайёрлаш учун 2019 йил 23 февралдан 7 мартга қадар халқаро экспертлар ташриф буюришган.

Ўзбекистон Республикасида экологик фаолият самарадорлигининг 3-шарҳи меъёрий-ҳуқуқий ва стратегик асослар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси тадбирларини молиялаштириш, “яшил” иқтисодиёт тамойилларини жорий қилиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, сув ресурсларини бошқариш, иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ мамлакат учун муҳим бўлган масалалар ёритилган.

Бундан ташқари, 3-шарҳ республикамизнинг экологик аспектларни энергетика, транспорт, ўрмон хўжалиги, туризм, аҳоли саломатлиги ва аҳоли пунктларини ривожлантириш, экологик таълим соҳасидаги сиёсатга интеграция қилиш бўйича съай-ҳаракатларни ўз ичига олган.

Environmental Performance Review

Environmental Performance Review

Environmental Performance Review

Environmental Performance Review

Environmental Performance Review

Environmental Performance Review

Environmental Performance Review

Environmental Performance Review

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар