Давлат экология қўмитаси инспекторига пора таклиф қилган шахс ушланди
06.
07. 2021
11:25
3976
Эконадзор

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ходимлари Янгийўл тумани ҳудудида ноқонуний қум-шағал қазиб олинаётганини аниқлашди. Қонунчиликда белгиланган жарималар расмийлаштирилиб, қум-шағал қазишга жалб этилган техникаларни олиб қўйишди.

Лекин экоинспекторлар ҳузурида «Х» исмли шахс пайдо бўлиб, мазкур «бизнес» унга тегишли экани ҳамда шу ишни ими-жимида ёпишни сўрайди. Бунинг учун 4 000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилади.

Давлат экология қўмитаси ходимлари бу таклиф кескин рад этишади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишади. «Х» эса уларга яна бошқа йўллар билан таъсир ўтказишга ҳаракат қилади.

Натижада «Х» экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекторига пора беришга уринаётганда Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура департаменти ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар