Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси
11.
06. 2021
20:18
5076
Янгиликлар

2021 йил 11 июнь куни Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков ҳамда ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) «Яшил Марказий Осиё» минтақавий дастури раҳбари Каролина Милоу хоним ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар мазкур ташаббусни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган Қўшма ҳаракатлар режаси лойиҳасида келтирилган атроф-муҳитга йўналтирилган масалаларни муҳокама қилишди.

Шу жумладан, Минтақавий дастур доирасида Иқлим ўзгариши бўйича минтақавий стратегия, Сув-ботқоқ ерларни бошқариш стратегияси ҳамда янги трансчегаравий муҳофаза этиладиган ҳудудларни ташкил қилиш таклифлари кўриб чиқилди ва немис томонидан Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича минтақавий ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида муҳокамага қўйилиши маълум қилинди.

«Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида Қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг иккинчи йиғилиши жорий йилнинг 17 июнь куни онлайн тарзда бўлиб ўтади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар