Қозоғистон Республикасининг Экология, геология ва табиий ресурслар вазир ўринбосари бошлигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди
10.
06. 2021
11:47
4382
Тадбирлар

Қозоғистон Республикасининг Экология, геология ва табиий ресурслар вазир ўринбосари Алия Шалабекова бошлигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Қозоғистон Республикаси делегациясини Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан соҳада амалга оширилаётган тадқиқотлар хусусан, манзарали ўсимликлар кўчатларини етиштиришнинг илмий асослари ҳамда истиқболли технологиялари,олиб борилаётган қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий-тадқиқотлар билан танишилди.

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган делегация Нукус шаҳрига учиб кетди. Ташриф 2021 йил 12 июнга қадар давом этади.

Делегация

Делегация

Делегация

Делегация

Делегация

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар