Сурхондарё вилояти. Фотоқопқон ёввойи ҳайвонларни тасвирга олди
09.
06. 2021
14:37
4584
Янгиликлар

Сурхон давлат қўриқхонасида ўрнатилган «фотоқопқон» бир нечта ёввойи ҳайвонларни камера объектига муҳрлади. Ушбу суратларда каклик, морхўр ва унинг улоқчаларини кўришингиз мумкин.

Морхўр бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган кенжа тур ҳисобланади. «Қизил китоб»га киритилган. Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Боботоғ тоғ тизмаларида тарқалган. 1950–1970 йилларда кескин камайиб кетган. Кейинчалик Сурхон қўриқхонасида олиб борилган муҳофаза чоралари туфайли ушбу турнинг сони аста-секин кўпайиб бормоқда.

Сурхон давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан ўтган йилги ўтказилган саноқда 565 та жорий йилнинг май ойида ўтказилган саноқ натижасида 600 тадан ошганлиги аниқланган.

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар