Қашқадарё вилояти. Сайёр қабул ўтказилди
31.
05. 2021
14:55
3951
Тадбирлар

Қарши шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорлар учун «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига оид мурожаатлар ва муаммолар» мавзусида сайёр қабул ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов ҳамда Қўмита раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тилида иш юритиш бўйича маслаҳатчиси С. Ташимов иштирок этган сайёр қабулда фуқароларнинг 40 га яқин мурожаатлари тингланиб, уларни биргаликда ҳал этиш йўллари изланди.

Жумладан, Қарши шаҳридаги тадбиркор Х. Ш.нинг иккиламчи хомашё йиғиш ва сақлаш шаҳобчасидан қонуний тартибда фойдаланишга йўл-йўриқ кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати жойида ўрганилиб, тадбиркорга иккиламчи хом ашёни фақат йиғиш сақлаш эмас, қайта ишлашни йўлга қўйиш кераклиги тушунтирилди ва тавсиялар берилди.

Қарши шаҳридан сайёр қабулда иштирок этган Ж. А. ўзи фаолият олиб бораётган ташкилот ёнидаги ерга 3 туп дарахт экканлиги, ушбу ҳудуд айни пайтда бошқа тадбиркорга берилганлиги ҳамда тадбиркор бу дарахтни кесиб ташламоқчилиги бўйича мурожаат қилди ва бу мурожаат ижобий қаноатлантирилди.

Сайёр қабулда аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар бўйича аниқ муддат белгиланиб, масъулларга қатъий топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинадиган бўлди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар