Бугун Халқаро биохилма-хиллик куни
22.
05. 2021
09:10
5648
Янгиликлар

Халқаро биологик хилма-хиллик куни 2000 йил 22 май кунидан бошлаб жаҳоннинг қатор мамлакаларида кенг нишонлаб келинади. Мазкур сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1995 йил Биохилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция аъзо томонларининг анжумани тавсиялари асосида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзининг барқарор ривожланиши учун биохилма-хиллик ресурслари муҳимлигини тан олган ҳолда, 1995 йилда ушбу халқаро конвенцияга қўшилди. Бугунги кунга келиб 196 та мамлакат мазкур конвенцияни ратификация қилган.

Технологиялар соҳасида эришилган ютуқларга қарамасдан сайёра аҳолиси экотизимлар ҳолатига боғлиқ. Ичаётган сувимиз, истеъмол қилаётган озуқамиз, нафас олаётган ҳавоимиз сифати табиатимиз барқарорлигини сақлашга боғлиқ. 2021 йил кун мавзуси «БИЗ ҚАРОРНИНГ БИР ҚИСМИ – WE’RE PART OF THE SOLUTION» бўлиб, ўтган 2020 йилдаги кун мавзусининг («БАРЧА МУАММОЛАР ЕЧИМИ ТАБИАТДА!») мантиқий давоми ҳисобланиб, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда у билан уйғун ҳолда яшаш бўйича бутун дунё аҳаолиси саъй – ҳаракатларини бирлаштиришга имкон беради.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар