Наманган вилояти. «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди
30.
04. 2021
13:17
4849
Ma’naviyat va ma’rifat

Жорий йилнинг 29 апрель куни Наманган вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Республика Маънавият ва маърифат кенгаши вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январдаги Республика Маьнавият ва марифат кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси Султонмурод Ташимов иштирок этди.

Давра суҳбатини Маънавият ва маърифат кенгаши вилоят бўлими бошлиғи Ҳабибулла Маткаримов очди ва олиб борди. У давлатимиз раҳбарининг Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқиб белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида қўмита билан ҳамкорликда «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, тизим ташкилотларида маънавият ва маърифат соатлари ташкил этилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

«Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» мавзусида давра суҳбати

«Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» мавзусида давра суҳбати

«Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» мавзусида давра суҳбати

«Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» мавзусида давра суҳбати

Давра суҳбатида вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Зиёвиддин Мансуров сўзга чиқиб, мамлакат ривожланишида маънавиятнинг ҳам ўрни катта эканини, маънавиятсиз хеч нарсага эришиб бўлмаслигини, экологик муаммоларнинг келиб чиқишининг олдини олиш ва уларни бартараф қилишда ҳам инсонларнинг маънавияти асосий омил эканлигини таъкидлаб, «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» ғоясининг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб берди.

Тадбирда С. Ташимов Давлат экология қўмитаси томонидан тизимда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар ҳақида сўз юритди.

Бошқарма бошлиғи А. Жалилов сўзга чиқиб ўтказилаётган бу каби давра суҳбатлари бошқарма ходимларининг маънавиятини янада юксалтиришда муҳим ахамият касб этишини таъкидлаб, ҳозирги кунда мамлакатимизда асосий эътибор қаратилаётган коррупцияга қарши курашиш, ёшларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш юзасидан кенг кўламдаги мулоқотларни янада кўпроқ ўтказиш мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни беришиб, жавоблар олишди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар