Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш юзасидан 2021 йилнинг I-ярим йиллигида 35 та лойиҳа ишлаб чиқилади
11.
03. 2021
20:35
5919
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан республиканинг барча ҳудудларида маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шерикликнинг янги модели асосида бошқариш бўйича лойиҳа концепциялари ишлаб чиқилмоқда.

2021 йилнинг I-ярим йиллигида жами 35 та лойиҳа, жумладан Андижонда 7 та, Самарқандда 1 та, Сирдарёда 2 та, Жиззахда 3 та, Қорақалпоғистон Республикасида 1 та, Сурхондарёда 2 та, Хоразмда 3 та, Қашқадарёда 7 та, Наманганда 1 та, Фарғонада 1 та ва Тошкент вилоятида 7 та давлат-хусусий шериклик лойиҳа концепциялари ишлаб чиқилиб, тадбиркорлик субъектлари учун эълонга қўйиш режалаштирилган.

Ҳозиргача Самарқанд ҳамда Андижон вилоятларида 1 тадан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари юзасидан тендер ўтказиш ҳақидаги эълонлар Давлат экология қўмитасининг www.eco.gov.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилган бўлиб, батафсил маълумотларни мазкур сайтнинг эълонлар бўлимидан ёки (71) 207-07-70 (1072#, 5003#) телефонлари орқали олиш мумкин.

 

 

Давлат eкология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар