2021 йил 10 март куни Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Фарғона вилоятига хизмат сафари доирасида Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими (таҳлилий лабаратория) фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида таҳлилий лабараторини O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 Давлат стандарти талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказиш, замонавий назорат-ўлчов жиҳозлари, ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш, махсус транспорт воситаларини харид қилиш билан боғлиқ масалаларнинг ҳал қилиниши белгиланди.
Маълумот учун: Таҳлилий лаборатория фаолияти давомида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар мониторинги бўйича 24 та (ҳар ойда) ва оқова ҳамда ер усти сувларини ифлослантириш манбалари мониторинги бўйича 18 та (ҳар чоракда), шунингдек, тупроқ ифлосланиши бўйича 14 та (йилда икки маротаба), жами 56 та корхоналарда мониторинг олиб боради.
Давлат eкология қўмитаси
Матбуот хизмати