Тошкент вилояти Ўнгқўрғон маҳалласидаги фермер хўжаликларидан ўтган ариқдан қонли сув оқади мазмунидаги мурожаат юзасидан муносабат
06.
03. 2021
17:08
5449
Эконадзор

Ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВларда Тошкент вилояти Қибрай туманининг «Ўнгқўрғон» маҳалласидаги фермер хўжаликларининг ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни икки маҳал қонли сув оқади мазмундаги мурожаат Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлигининг ҳудудий мутахассислари ҳамда инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам «Обод Савдо Бизнес» МЧЖ га қарашли қушхона фаолиятидан ҳосил бўлган оқова сувларни зах ариқга оқизилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йил 26 февраль куни Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси тамонидан огоҳлантириш хати берилган.

Бу билан Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19 – моддаси, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18, 19, 99-моддалари талаблари бузилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 72-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди.

Таъкидлаш зарурки, мазкур Ихтисослашган сўйиш корхонаси бинолари 2014 йилда «Обод Савдо Бизнес» МЧЖ тасарруфига ўтган ва Қибрай тумани ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган. Ихтисослашган сўйиш корхонаси қурилиб 2018 йил ишга туширилган, лекин ҳужжатлар сўралганда, айнан Ихтисослашган сўйиш корхонаси учун тегишли ташкилотлар хулосалари тақдим қилинмади.

Оқова сув ва қушхона ҳудудидан чиқаётган оқова сув учун қилинган ўралар гидроизоляцияланган (бетондан ясалган), лекин оқова йиғилмасдан дала ва зах ариқга оқизилган.

Оқова сувни ўрадан тортиб олиниши, чиқиндиларни олиб чиқиш учун у ёки бу махсус ташкилотлар билан шартномалар тузилмаган. Шу билан бирга қушхонани ювиш вақтида чиққан қон аралаш сув ва сўйилган мол ичаклари қушхона ҳудудининг орқа томони - дала қисмига чиқарилиши натижасида тартибсиз ҳолатга келиб қолган.

Ветеринария - санитария қоида ва меъёрлари талаблари бузилган.

Тошкент вилоят экология бошқармаси, Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан аниқланган ҳолатни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриш учун зарур тавсиялар берилиб, назоратга олинди.

Айни дамда юқорида баён этилган масалаларни бартараф қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди, қушхонадан чиқаётган оқова сувни ариққа оқизиш учун қўйилган қувурлар олиб ташланди, баён этилган ҳолат тўхтатилди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Тошкент вилояти Ўнгқўрғон маҳалласи

Тошкент вилояти Ўнгқўрғон маҳалласи

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 

Фойдали манбалар