Тошкент вилояти, Қибрай тумани. Мурожаат ва муносабат
05.
03. 2021
12:53
5464
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган постда (3 март 2021 й.) Тошкент вилояти Қибрай тумани «Ботаника» МФЙ Олимлар даҳасида ўсиш ҳолатида бўлган дарахтлар ғайриқонуний равишда кесилганлиги таъкидлаб ўтилган. 

Ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасдаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, фуқаро томонидан бир  туп шумтол дарахти Ўзбекистон Республикаси «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 37- моддасига зид равишда кесилганлиги аниқланди. 

Фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Фойдали манбалар