Бу йил Давлат экология қўмитаси ходимлари божхона қўмитасидаги ҳамкасблари билан биргаликда яна бир бор «2019-2020 йилларда ЕМО мамлакатлари Монреал протоколининг V мукофоти»га номзод бўлишди. Бу эса Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни ҳимоялаш ва муҳофаза қилиш борасида минтақавий ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга бел боғлаганини яна бир бор кўрсатиб беради. Бу соҳадаги бой тажриба Озонни емирувчи моддалар тўғрисидаги Монреал протоколи доирасида мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ масалаларда Ўзбекистоннинг нуфузини оширишга ёрдам беради.
Давлат экология қўмитасининг таъкидлашича, Ўзбекистон Монреал протоколига қатъий амал қилади ҳамда бугунги кунда Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт Дастури (БМТ ТД) ва Глобал экологик жамғармаси (ГЭЖ) нинг «Ўзбекистонда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали гидрохлорфторуглерод (ГХФУ) ни бутунлай истеъмолдан чиқариш» ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида тизимли ва самарали иш олиб борилмоқда. Бу эса, 2030-йилгача озон қатламини емирувчи моддаларни истеъмолдан бутунлай чиқариб ташлашга ёрдам беради.
Ушбу мукофот минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаши баробарида божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жамоатчилигининг хабардорлигини оширади. Шунингдек, ушбу ташаббус божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан кўплаб экологик битимларга риоя қилинишини кенг жамоатчилик томонидан тан олинишида ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва сайёрамизни келажак авлодлар учун сақлашда муҳим рол ўйнайди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати