Самарқанд вилояти. Расмий муносабат
18.
02. 2021
09:17
5054
Эконадзор

Ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғида «Қизил китоб»га киритилган ноёб турдаги Бухоро хонгули отиб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқаган эди. Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Айни дамда туман прокуратураси томонидан мутасадди ташкилот ва органлар вакилларидан иборат тезкор гуруҳ тузиб, ҳолатни ўрганишни бошлади. Прокуратура томонидан 11 февраль куни миллий табиат боғига тегишли бўлган "Нива" русумли машинани ашёвий далил учун олиб келди ва текширув ўтказиш ишлари бошланди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговгача суриштирув ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар