Матбуот анжумани ўтказилди
17.
02. 2021
21:38
4986
Янгиликлар

2021 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тизимига оид материалларда ҳудудларда дарахт кесилиши ва ишлаб чиқарувчилар томонидан атмосферага чиқарилаётган тутунлар масалалари бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, 2015-2020 йиллар давомида яшил ўрмонзорларнинг йўқолиб кетиш суръатлари йилига 10 млн гектар деб баҳоланмоқда. 100 млн гектардан ортиқ ўрмонлар ёнғинларнинг салбий таъсирига, турли касалликлар, чўлланиш ҳамда иқлимнинг ноқулай шароитларига учрамоқда .

Анжуманда сўзга чиққан мутахассислар мамлакатимизда ўсимлик дунёси объектларини, хусусан дарахтларнинг ноқонуний кесилишига йўл қўймаслик, бу борада амалга оширилаётган тадбирларга тўхталиб ўтдилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155 – сон фармонига мувофиқ республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Шу билан бирга ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурияти киритилди.

Таъкидланганидек, мораторий даврида 5 минг 609 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан 258 минг 29 туп давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсат сўраб мурожаат қилинган бўлса, 182 минг 648 туп, шундан 91 минг 54 туп шарқ чинори, эман, қрим қарағайи, чинорсимон заранг, элдор қарағайи, каштан, шумтол, туранғил ҳамда бошқа 20 турдан ортиқ қимматбаҳо дарахтлар ва буталарнинг кесилишига рад этилди.

Шундай экан, мораторий жорий этилган тақдирда республика бўйича 2021 йилнинг 31 декабрига қадар давлат ўрмон фондига кирмайдиган 182 минг туп, шундан 92 минг тупга яқин қимматбаҳо дарахт ва буталар навларини сақлаб қолинишига эришилди.

2020 йилда Экологик назорат тадбирлари натижасида 3 минг 890 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, жами 7 минг 812 туп дарахтлар, шундан 3 минг 428 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилганлиги учун 136 нафар мансабдор шахсларга 4,5 млрд сўм жарима солинди ва 15,3 млрд сўмлик етказилган зарар аниқланди.

Тадбир давомида шунингдек, атмосфера ҳавосига саноат корхоналари томонидан ташланаётган зарарли ташламаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Дастлабки олинган маълумотларга кўра, 2020 йил якунлари бўйича саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига жами 2299,0 минг тонна ифлослантирувчи моддалар ташланган. Жумладан, қаттиқ моддалар 220,5 минг тонна, олтингугурт диоксиди 357,9 минг тонна, углерод оксиди 1166,0 минг тонна, азот оксидлари 243,3 минг тонна, углеводородлар 487,3 минг тонна ва бошқалар 58,9 минг тоннани ташкил қилди.

«Пресс-конференция

«Пресс-конференция

«Пресс-конференция

«Пресс-конференция

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар