Самарқанд шаҳри. Муносабат
10.
02. 2021
18:49
5442
Эконадзор

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри "Беруний" кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан ушбу ҳудуддаги дарахтларга шикаст етказилиш эҳтимоли борлиги юзасидан жойлаштирилган ҳабар юзасидан Самарқанд шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, мазкур манзилда ҳақиқатан ҳам ҳам таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмади.

Шунингдек, ушбу ҳудудда қурилиш ишларини амалга оширишга киришган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармонига мувофиқ республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилганлиги ҳамда ҳудуддаги мавжуд дарахтларни кесмаслик ва шикаст етказмаслик юзасидан огоҳлантириш берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар