Тошкент вилояти, Оҳонгарон тумани. Тезкор хабар
20.
01. 2021
19:58
5927
Янгиликлар

2012 йил 20 январь куни Оҳонгарон тумани ҳудудида жойлашган «Янги Ангрен ИЭС» АЖнинг 5-энергоблокида иш жараёнида ёнғин келиб чиққанлиги сабабли атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ташлаш ҳолати кузатилган. Ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жалб қилинган ҳолда бартараф этилган.

Ёнғин натижасида атмосфера ҳавосини ифлосланишини таҳлил этиш мақсадида, Давлат экология қўмитасининг мобил экология лабораторияси орқали ҳаво сифати таҳлил қилинди.

Таҳлил ишларини амалга ошириш чоғида шамол тезлиги секундига 3,63-6,14 метрни ташкил этган бўлса, ҳаво ҳарорати 12,50С ни ташкил қилди.

Ёнғин натижасида ҳосил бўлган қора тутун шамол тезлиги ва унинг ҳаракатланиши юқорига бўлганлиги сабабли корхонанинг ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарисида аҳоли яшаш пунктида ўтказилган таҳлил натижаларида ўлчовда бўлган ифлослантирувчи моддалар (чанг, азот оксиди, азот икки оксиди, углерод оксиди, аммиак, олтингугурт оксиди, фармальдегид, фенол, водород фториди, водород сульфиди, углеводородлар, метан) бўйича белгиланган меъёрлардан ортиқ чиқиш ҳолатлари кузатилмади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар