Тошкент шаҳри. Мурожаат ўз ечимини топди
11.
01. 2021
19:39
5630
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги янги турар жой биноси (А.Қодирий кўчаси, Real house) олдида дарахтлар таги асфальт билан қопланганлиги тўғрисида хабар жойлаштирилди. Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳолатни жойига чиқиб ўргандилар.

Баён этилган манзилда дарахтларга шикаст етказиш даражасида белгиланган майдонни асфальт билан қоплаганлиги маълум бўлди.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари мазкур лойиҳа вакилларини жалб этиб, муаммо жойида бартараф этилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар