Илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик
24.
12. 2020
17:13
6324
Янгиликлар

Куни кеча Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. Обломурадов, Биологик хилма-хиллик соҳасида тадқиқотлар фонди директори Э. Субеле, «CESAB» директори К. Саломон ҳамда Барқарор инвестициялар бўйича Катта Париж альянси президенти Никола Бушунинг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Ж. Казбеков ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С. Рустамбоев иштирок этди.

Учрашувда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, илмий анжуманлар ташкил этиш, Оролбўйи минтақасида ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар