Давлат экология қўмитасининг раиси Хоразм Миллий табиат боғига ташриф буюрди
11.
12. 2020
17:33
4887
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов Хоразм вилоятига хизмат сафари доирасида Хоразм миллий табиат боғининг Тупроққалъа туманида жойлашган «Уч ўчоқ» тарихий ёдгорлигида бўлди.Давлат экология қўмитасининг раиси Хоразм Миллий табиат боғига ташриф буюрди

Масъуллар билан бирга бўлган суҳбатда Хоразм вилоятида тарихий ва маданий туризм билан бирга экологик туризмни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳудудда экотуризмни ривожланатиришнинг асосий йўналашлари ва истиқболлари юзасидан асосланган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш, зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар