9 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган кун
09.
12. 2020
12:36
5926
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг илк мустақиллик йиллариданоқ ушбу Давлат аҳамияти ва жамиятга молик бўлган муҳим саналар қаторида табиатни муҳофаза қилиш соҳасига нечоғлик эътибор қаратилганлигини кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 1992 йил 9 декабрь куни қабул қилинган, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида дастлабки қабул қилинган қонун ҳисобланиб, қонун 11 та боб ва 53 та моддадан иборат.

Ушбу Қонун табиий муҳит шароитларини сақлашнинг, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради. Қонуннинг асосий мақсади инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар уйғун мувозанатда ривожланишини, экология тизимлари, табиат комплекслари ва айрим объектлар муҳофаза қилинишини таъминлашдан, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашдан иборатдир.

Шу муносабат билан, барча экология соҳаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчиликни «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган сана муносабати билан қутлаб қоламиз ва келгусидаги шарафли ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар