Бугунги кунда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш энг долзарб, ҳаммани тўлқинлантираётган муаммолардан биридир. Ўтган асрнинг охирига келиб инсон билан табиат ўртасидаги муносабатлар мувозанатининг бузилиши натижасида атроф-муҳит, экологик вазият кескин ўзгаришларга юз тутди. “Экология” атамаси грекча сўз бўлиб, “айкос” – “яшаш жойи”, “макони”, “логос” – “таълимот” деган маънони билдиради. “Экология” атамаси биринчи марта немис олими Эрнест Геккель томонидан 1866 йилда қўлланилган. У “экология – бу табиат иқтисодиётини билиш, бир вақтнинг ўзида тирик организмларнинг муҳитни органик ва ноорганик компонентлари билан бўлган барча муносабатларни тадқиқ қилишдир”, деб таъриф берган.
Илк бор биология фанининг бир қисми сифатида вужудга келган экология саноат, шаҳарлар, табиий ресурслардан фойдаланиш кўламининг кенгайиши натижасида кўпроқ ижтимоийлашди ва инсон экологиясига айланиб бормоқда. Олдинги даврларда табиий шароит ва табиий ресурслардан иқтисодиётда қандай фойдаланиш масалаларига асосий эътибор қаратилган бўлса, ҳозирги даврда эса ишлаб чиқариш тармоқларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш, таҳлил қилиш ва шу асосда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.
Ҳозирда Ер юзида глобал, регионал ва маҳаллий экологик муаммолар вужудга келганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарурдир. Жумладан, глобал иқлим ўзгариши, чўлланиш, Орол денгизи муаммоси ва бошқаларни санаб ўтишимиз мумкин. Мавжуд экологик муаммоларнинг ечимини топиш, бартараф этиш йўлларни ишлаб чиқиш учун илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда экологик тенденцияларни кузатиб бориш ва шу асосда ижобий хулосалар чиқариш талаб этилади. Эколгик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси алоҳида эътиборга молик вазифа бўлиб, ҳозирги вақтда мамлакатимиз табиий бойликларини сақлаб қолиш ва уларни келажак авлодга етказиш муҳим масалалардан биридир. Табиат билан инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади, бу муносабатлар одамларнинг экологик маданиятига боғлиқдир. Табиат қонуниятларини бузиш, ўнглаб бўлмас экологик фалокатга олиб келиши муқаррардир. Мисол тариқасида Собиқ Иттифоқ давридаги ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш, энг аввало тайёр маҳсулот эмас, балки, қишлоқ хўжалик хом-ашёсин кўпайтириш манфаатларини кўзлаган экология ва атроф-муҳит муҳофазасига зид тадбирлар, охир-оқибатда, Орол денгизи ва Оролбўйи экологик инқирозига олиб келганлигини кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқларида бевосита глобал иқлим ўзгариши ва Орол муаммосига тўхталиб ўтган эди: “Давримизнинг ўткир муаммоларидан яна бири – глобал иқлим ўзгаришларидир. Бугунги кунда ҳар бир мамлакат бу жараённинг салбий таъсирини ҳис этмоқда. Минг афсуски, бундай ўзгаришлар Марказий Осиё тараққиётига ҳам катта хавф туғдирмоқда.
Эътиборингизни яна бир бор Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига қаратмоқчиман. Оролбўйи ҳудуди экологик фожианинг марказига айланди. Биз мавжуд аҳволни яхшилаш учун бу ерда икки миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқдамиз.
Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Умид қиламизки, ушбу фонд оғир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси бўлиб хизмат қилади. Биз Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди”. Шулардан келиб чиққан ҳолда Орол бўйдаги экологик муаммолар нақадар жиддий эканлигини кўришимиз мумкин ва бу муаммоларни халқаро ҳамжамият билан биргаликда ҳал этиш чораларини ишлаб чиқиш лозим.
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясига мувофиқ Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар майдонини жами ҳудудига нисбатан 60 фоизгача етказиш, Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида "Яшил белбоғ" ташкил этиш мақсадида тузга чидамли, тез ўсар саксовул, черкез ва қандим ўсимликлари экиш ишлари олиб борилмоқда.
Табиат компонентлари ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси ҳамда боғлиқлиги турли хил кўринишларда содир бўлади. Буни ўсимлик билан ҳайвонот дунёси, тупроқ билан заминнинг устки ётқизиқлари, ёғин миқдорининг кўпайиб ёки камайиб бориши билан ўсимликлар тури ҳам миқдор жиҳатдан ўзгариб боришида кузатишимиз мумкин. Бу ўзгаришлар кўп жиҳатдан инсон фаолиятининг фаоллашуви билан боғлиқдир.
Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши энг долзарб экологик муаммолардан биридир. Иқлим ўзгаришининг олдини олишга қарши жаҳон мамлакатлари биргаликда курашишлари муҳимдир. Бу борада 2015 йил 12 декабрда Парижда Бирлашган Миллатлар Ташкилотиниинг иқлим ўзгаришлари бўйича доиравий конвенциясига бағишланган конференциянинг 21-сессиясида “Париж Битими” қабул қилинди ва 2016 йил 4 ноябрда кучга кирди.
Ҳозирги вақтда Париж Битимини имзолаган 195 мамлакатнинг 180 таси мазкур Битимнинг иштирокчиси ҳисобланади. Битимни ратификация қилмаган мамлакатлар кузатувчи мақомига эга бўлиб, улар учун халқаро ташкилотлар томонидан иқлим билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришда чекланишлар қўлланилади. Битимнинг мақсади сайёрамизда глобал иқлим ўзгаришининг, яъни исишнинг олдини олиш. Ўзбекистон 2017 йил 19 апрелда БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида Париж битимини имзолаган ва 2018 йил 2 октябрда ратификация қилган.
Иқтисодиёт ривожланиши кўп ҳолларда табиий ресурсларга боғлиқ. Турли ресурсларнинг мавжудлиги халқ хўжалиги тармоқларини муттасил ривожлантириб боришга имкон беради. Бу борада экологик табиий ресурсларнинг ҳам ўз ўрни бор. Дунё бўйича ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизидан ортиғини экологик соҳа ресурслари етказиб беради ва аҳоли сони ортиб бориши билан бу рақам яна ортиб боради.
Ер шарида кислороднинг асосий манбаи ҳисобланган ўрмонлар майдони йил сайин (125 минг км² га) қисқармоқда. XXI асрнинг бошига келиб сайёрамиз яшил бойлиги-ўрмонларнинг 50 фоиздан ортиғи инсон томонидан кесиб бўлинди. Бу албатта экологик муаммоларнинг кескинлашувига олиб келади.
Қуйидаги жадвалдан кўриниб турибдики, ер юзида ўрмон майдонларининг қисқариш тенденцияси кузатилмоқда. 1990 йида дунё ўрмон майдонлари 41 683 990 минг км² ни ташкил этган бўлса, 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 40 850 630 минг км² га тенг бўлди. Яъни, 833 360 минг км² га қисқарган, бу жами дунё ўрмон майдонининг 2,04 фоизни ташкил этади. 2010 йилда ўрмон майдонлари 40 329 050 минг км² ни ташкил этди, яъни, 2000 йилга нисбатан 1,29 фоизга (521 580 минг км²) қисқарган.
Энг кўп ўрмонларнинг қисқариш ҳолати Африка ва Жанубий Америка ҳудудларига тўғри келади. Африкада ўрмонлар майдони 2000 йил 1990 йилга нисбатан 406 740 минг км² га қисқарган, яъни 5,74 фоизни ташкил этади. 2010 йилда 2000 йилга нисбатан 5,06 фоизга (341 450 минг км²) қисқарган. Жанубий Америкада эса 2000 йил 1990 йилга нисбатан 4,66 фоизга (421 320 минг км²) қисқарган. 2010 йилда эса 2000 йилга нисбатан 4,62 фоизга (399 710 минг км²) қисқарганини кўришимиз мумкин.
Дунё минтақалари бўйича ўрмонларнинг тақсимланиши
1-жадвал
Дунё минтақалари бўйича ўрмон майдонларининг тақсимланиши ва ўзгариш динамикаси (минг км²) |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
№ |
Минтақалар |
1990 йил |
2000 йил |
2010 йил |
2000 йил 1990 йилга нисбатан |
2010 йил 2000 йилга нисбатан |
2000 йил 1990 йилга нисбатан |
2010 йил 2000 йилга нисбатан |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
1. |
Шарқий Африка |
888 650 |
810 270 |
731 970 |
-78 380 |
-78 300 |
-9,67 |
-10,70 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. |
Ғарбий Африка |
915 890 |
819 790 |
732 340 |
-96 100 |
-87 450 |
-11,72 |
-11,94 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. |
Шимолий Африка |
851 230 |
792 240 |
788 140 |
-58 990 |
-4 100 |
-7,45 |
-0,52 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. |
Марказий Африка |
2 682 140 |
2 614 550 |
2 548 540 |
-67 590 |
-66 010 |
-2,59 |
-2,59 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. |
Жанубий Африка |
2 154 470 |
2 048 790 |
1 943 200 |
-105 680 |
-105 590 |
-5,16 |
-5,43 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Африка |
7 492 380 |
7 085 640 |
6 744 190 |
-406 740 |
-341 450 |
-5,74 |
-5,06 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. |
Шарқий Осиё |
2 091 980 |
2 268 150 |
2 546 260 |
176 170 |
278 110 |
7,77 |
10,92 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. |
Ғарбий Осиё |
255 880 |
262 260 |
274 980 |
6 380 |
12 720 |
2,43 |
4,63 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. |
Марказий Осиё |
159 010 |
159 800 |
160 160 |
790 |
360 |
0,49 |
0,22 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. |
Жанубий-шарқий Осиё |
2 472 600 |
2 230 450 |
2 140 640 |
-242 150 |
-89 810 |
-10,86 |
-4,20 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. |
Жанубий Осиё |
781 630 |
780 980 |
803 090 |
-650 |
22 110 |
-0,08 |
2,75 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Осиё |
5 761 100 |
5 701 640 |
5 925 130 |
-59 460 |
223 490 |
-1,04 |
3,77 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. |
Россия |
8 089 500 |
8 092 690 |
8 090 900 |
319 |
-179 |
0,04 |
0,02 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. |
Европа (РФдан ташқари) |
1 805 210 |
1 889 710 |
1 959 110 |
84 500 |
69 400 |
4,47 |
3,54 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Европа |
9 894 710 |
9 982 400 |
10 050 010 |
87 690 |
67 610 |
0,88 |
0,67 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
13. |
Канада |
3 101 380 |
3 100 330 |
3 099 820 |
-1 050 |
-510 |
-0,03 |
-0,02 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
14. |
Кариб ҳавзаси |
59 010 |
64 330 |
69 320 |
5 320 |
4 990 |
8,27 |
7,20 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
15. |
Мексика |
702 910 |
667 510 |
648 020 |
-35 400 |
-19 490 |
-5 30 |
-3,01 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
16. |
АҚШ |
2 963 350 |
3 001 950 |
3 040 220 |
38 600 |
38 270 |
1,29 |
1,26 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
17. |
Марказий Америка |
257 170 |
219 800 |
194 990 |
-37 370 |
-24 810 |
-17,00 |
-12,72 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Шимолий Америка |
7 083 820 |
7 053 920 |
7 052 370 |
-29 900 |
-1 550 |
-0,42 |
-0,02 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жанубий Америка |
9 464 540 |
9 043 220 |
8 643 510 |
-421 320 |
-399 710 |
-4,66 |
-4,62 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Океания |
1 987 440 |
1 983 810 |
1 913 840 |
-3 630 |
-69 970 |
-0,18 |
-3,66 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Дунё бўйича |
41 683 990 |
40 850 630 |
40 329 050 |
-833 360 |
-521 580 |
-2,04 |
-1,29 |
Жадвалдаги маълумотлар https://ru.wikipedia.org сайтидан олинди.
Табиат ва жамият бир бутундир. Улар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг кескинлашуви экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи давлат сиёсати даржасида қаралади. Соҳага оид кўплаб қонун, қарорлар ва концепция ишлаб чиқилган ва давлат дастури қабул қилинган.
Ижтимоий, иқтисодий ва экологик ривожланиш барқарор тараққиётни таъминлаб берадиган учта асосий йўналишлардир. Барқарор тараққиётга эришиш соҳаларда қатор чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Экология соҳасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши барқарор ривожланишнинг гаровидир.
ЭСАНОВ БАҲРОМ,
Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
бош мутахассиси
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати