Нима учун чиқиндихона бўла туриб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаймиз?
20.
10. 2020
20:08
5470
Янгиликлар

Булунғур туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ҳодимлари томонидан туманда аҳоли ўртасида турли чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламасликлари борасида тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилиб келимоқда. Аслида бу борада тарғибот тадбири ўтазишнинг ўзи шарт эмасдек гўё. Сабаби, бугун ақли расо ҳар ким ҳам чиқиндини белгиланган жойларгагина ташлаш лозимлигини тушунади. Бироқ, афсуски, айрим ҳудудларда эътиборсизлик, лоқайдликка йўл қўйиш ҳолатлари учраб турибди. Масалан, тумандаги «Буюм бозори» МЧЖ орқа томонида олиб борилган кузатув тадбирлари жараёнида ушбу ҳудудда маиший чиқиндилар йиғилиб қолганлиги маълум бўлди. Ваҳолангки, мазкур ҳудуддан 50 – 100 метр, борингки 200 метр нарида чиқинди ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилган. Бордию махсус қутилар ўрнатилмаган ҳолатда ҳам шартнома тузилса «Тоза худуд» ДУК график асосида чиқиндиларни олиб кетади.

Аниқланган бу каби хунук ҳолат юзасидан туман «Ободонлаштириш» бошқармаси ҳамда «Тоза худуд» ДУК жалб қилинган ҳолда, тўпланиб қолган чиқиндилар олиб чиқилди ва мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар, ишлавчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида учрашув ташкил этилиб, огоҳлантириш берилди. Атроф-муҳитни бузиб турган ушбу чиқиндилар экологияни бузиши билан бир қаторда аҳолининг саломатлигига жиддий зарар етказиши ҳам мумкинлиги тушунтирилди.

Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Манба: https://telegra.ph/Biz-%D2%9Bandaj-hal....

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар