Таиланддаги қадимий миллий парк туристларга ўз чиқиндиларини қайтармоқда
24.
09. 2020
11:24
5582
Эконадзор

Таиланднинг қадимги ва оммабоп Миллий парки - «Кхао Яй» туристлар паркда қолдирган чиқиндиларини уларнинг уйига юбормоқда.

Паркка ташриф буюрувчилар киришда рўйхатдан ўтишлари ҳамда ўз манзилларини қолдиришлари шарт.

Чиқинди махсус қутиларда «Сиз Кхао Яй миллий боғида мазкур нарсаларни қолдирдингиз» ёзуви билан юборилади. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарларни полиция ходимлари рўйхатдан ўтказади – миллий паркда чиқинди ташлаганлар 5 йилгача қамоқ жазоси ва катта миқдордаги жарималар билан жазоланади

Парк раҳбарияти таъкидлагандек, қолдириб кетилган чиқинди уни ейишга ҳаракат қилган жониворлар учун хавфли бўлиши мумкин.


Манба: https://www.bbc.com/news/world-asia-54200833

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар