Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган акция якунлари
21.
09. 2020
20:05
5446
Янгиликлар

2020 йил 19 сентябрь куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган акция ташкил этилди.

Мазкур ташаббус Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон экологик партияси, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, «Мерос» халқаро хайрия жамғармаси, «Экомактаб» ННТ ҳамда «Carrefour» халқаро бренди остидаги супер ва гиппермаркетлар тармоғи томонидан қўллаб-қувватланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқларда Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган акцияда иштирок этиш учун юртимизнинг 50 дан ортиқ спортчи ва санъат намоёндалари ўзларининг чорловлари билан чиқиш қилишди.

Мазкур акцияда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан жами 88 361 нафар фуқаро иштирок этди. Акцияга 2050 та махсус техника жалб қилинган ҳолда 1062 та ҳудуд тозаланиб, 17055 тонна чиқинди олиб чиқилди.

Акция жараёнлари ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилди. Давлат ва нодавлат телеканаллар томонидан 80 та лавҳа тайёрланди.

Ижтимоий тармоқларда 747 та постлар жойлаштирилди.

Шу билан бирга, мазкур акцияда IUCN – Халқаро миқёсдаги глобал экологик муаммоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича етакчи ташкилот – Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (the International Union for Conservation of Nature IUCN) Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон тозалик куни бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар