Тўдакўл, Қуйимозор Рамсар рўйхатига киритилди
17.
09. 2020
10:21
7417
Янгиликлар

Ўзбекистон Куймазар ва Тудакул сув омборларини ўзининг учинчи халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ жойлар рўйҳатига киритди (Рамсар конвенцияси).

Маълумот учун: 1971 йил 2 февраль куни Эроннинг Рамсар шаҳрида халқаро ҳамжамият томонидан сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган сув-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида халқаро аҳамиятга эга ҳудудлар тўғрисида халқаро конвенция қабул қилинган. Мазкур конвенцияга бир юз етмишдан кўпроқ давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган.

Ўзбекистон 2001 йил ушбу Конвенцияга қўшилган буўлиб, республикамиздаги Денгизкўл ва Айдар-Арнасой кўллар тизими Рамсар рўйхатига кирди.

Навоий ва Бухоро вилоятлари чегараси Жануби-ғарбий Қизилкум чўлида жойлашган ушбу икки сув омбори Марказий Осиёнинг «чул ва қурғоқчиликка чидамли бутазорлар» биожуғрофий ҳудуди бўлиб хизмат қилади.

Умумий майдони 32 га ташкил этадиган мазкур ҳудуд Марказий Осиёдан учиб ўтувчи кушлар учун тўҳташ жойи (қўналға) бўлиб хизмат қилиши ва тўқай ўсимликларини ривожлантириш жойи сифатида катта аҳамиятга эга. Оҳирги беш йил ичида ўзтказилган ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили ушбу ҳудудга 229 хил 40 мингдан ортиқ кушлар учиб келади. Улар орасида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган оқ бошли ўрдак (Oxyura leucocephala) рўйҳатга олинган бўлиб, мазкур тур популяциясининг 1 фоизи Куймазар ва Тудакул сув омборларида қишлайди.

Шунингдек ушбу ҳудудларда ҳозирда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган Жайрон (Gazella subgutturosa) ва Амударё катта куракбуруни (Pseudoscaphirhynchus kaufmanni) ҳам яшайди.

Манба: https://www.ramsar.org/news/uzbekistan-names-its-third-...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар