Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хафи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга рухсатнома

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 БИОЛОГИК РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва аҳамиятини кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2014 йил 20 октябрь,
290-сон


Фойдали манбалар