- Янгиликлар
- Вазирлик ҳақида
- Ҳуқуқий фаолият асослари
- Вазирлик функциялари ва вазифалари
- Вазирлик тарихи
- Раҳбарият
- Вазирлик таркиби
- Тендерлар
- Ёшлар сиёсати
- Бўш иш ўринлари
- Фаолият кўрсаткичлари
- Жамоатчилик кенгаши
- Вазирлик Ҳайъат йиғилиши
- Халқаро алоқалар
- Электрон ҳукумат
- Маънавият ва маърифат
- Коррупцияга қарши курашиш
- Green University
- Фаолият
- Ҳужжатлар
- Очиқ маълумотлар
- Ахборот хизмати
- Хизматлар
- Алоқалар
- COP14
-
Фаолият ҳақида
-
Функция ва вазифалар
-
Хизматлар
-
Қонунчилик
Фаолият ҳақида
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси (кейинчалик матнда – Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрельдаги 2915-сонли “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофазақилиш давлат қўмитаси қарор ва фармойишлари, Устав ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг 1995 йил 22 декабрдаги 188-и-сонли қарорига мувофиқ (1996 йил 7 майда кучга кирган) Ўзбекистон Республикаси хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенциясигақўшилган.
Конвенция талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 151-сонли "Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида " ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 апрелдаги 1670-сонли “Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан “М2”, “М3” ва “N2” тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини “Евро 2” экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик Йўриқнома” асосида мувофиқлик туғрисидаги экологик сертификат ДУК “Давэкосертификат” томонидан берилади. (Изоҳ: “Евро-3” экологик даражадан кам бўлмаган талаблари 2010 йилдан жорий қилинган).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги 5863-сонли "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида " ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2020 йил 30 январдаги 50-сонли "Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги қарори лойиҳаси тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги 4059-сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сонли "Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламентни тасдиқлаш ҳақида" ги қарори тасдиқланди.
Маҳсулот ва хизматларни экологик сертификатлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 1997 йил 31 октябрдаги 54-сонли қарори билан ташкил етилди.
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2002 йил 31 октябрдаги 10/4-сонли ва 2002 йил 13 ноябрдаги 72-сонли "давлат екологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва тартибга солиш Бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" ги қарорига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни экологик сертификатлаштириш маркази давлат екологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва тартибга солиш бўйича боў давлат бошқармаси сифатида қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-3956-сонли қарорига мувофиқ, Экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва нормаллаштириш Бош Давлат бошқармаси Экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш давлат маркази деб қайта номланди.
Экологик сертификат – бу экологик сертификатлаштириш органи томонидан табиий ресурслардан фойдаланувчига бериладиган ҳужжат бўлиб, у маҳсулотнинг экологик жиҳатдан хавфсиз эканлигини ва экологик сертификатлаштириш объекти амалдаги меъёрий ҳужжатлар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари ва меъёрларига жавоб беришини кўрсатади.
Марказнинг 2016-2019 йиллардаги фаолияти:
– 2016 йилда 3866 та экологик сертификат берилди, улардан 1531 таси мажбурий сертификатлаштириш, 2335 таси эса ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
– 2017 йилда 3558 та экологик сертификат берилди, улардан 2056 таси мажбурий сертификатлаштириш, 1502 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
– 2018 йилда 5558 та экологик сертификат берилди, улардан 3796 таси мажбурий сертификатлаштириш, 1757 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
– 2019 йилда 5492 та экологик сертификат берилди, улардан 4208 таси мажбурий сертификатлаштириш ва 1284 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Аккредитация маркази" ДУК мутахассислари томонидан "Госэкосертификат" ДУК синов лабораториясини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилди. Халқаро O'z DSt ISO/IEC 17025: 2007 стандарти талабларига мувофиқлиги сабабли синов лабораторияси аккредитациядан ўтказилиб, UZ-TK TL.0013 рақамли гувоҳномага эга булди.
Экологик менеджмент тизимини такомиллаштириш мақсадида Марказ халқаро тажрибани ўрганиш ва ИСО 14001 стандартига мувофиқлиги бўйича экологик менеджмент органи сифатида аккредитациядан ўтказиш учун тўлиқ ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш бўйича Қўмитанинг иккинчи ярим йиллик иш режасига киритилган.
Марказ фаолиятининг асосий мақсади ва фаолият тури
Марказ фаолиятининг асосий мақсади Республикада экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш, экологик хавфсизликни таъминлаш (маркировкалаш) соҳасида ягона сиёсатини жорий этиш, амалга ошириш ва бу тизим бўйича ташкилий-методик ишларга раҳбарлик қилиш, муассиснинг топшириқларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек ушбу уставда кўрсатилган бошқа ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳисобланади.
Марказ ўз мақсадларига мувофиқ қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
Экологик сертификатлаштириш бўйича:
– атроф – муҳит ва аҳоли саломатлигига зарар етказмаган ҳолда фаолият юритишнинг энг самарали ва хавфсиз йўналишларини белгилаш мақсадида табиий объектларни зарарланиш даражаси, сифати ва ҳолатини баҳолаш орқали экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш;
– одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол – мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотларни белгиланган меъёр ва талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш;
– чиқиндилар ва чиқинди билан боғлиқ ишларни экологик нормативларга мувофиқлигини, уларни ҳосил бўлиши ва бартараф этилиши жараёнида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек атроф – муҳитга етказиши мумкин бўлган зарарли таъсирларни аниқлаш мақсадида экологик сертификатлашдан ўтказиш;
– ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг экологик талабларга мувофиқлигини баҳолаш;
– хўжалик юритувчи субъектлар томонидан техника ва технологияларни қўллашда стандартлар ва экологик нормативларга риоя этилишини аниқлаш ва кўрсатилаётган ишлар ҳамда хизматларни экологик сертификатлаштириш;
– янги автотранспорт воситаларининг “Евро” экологик даражасини аниқлаш ва талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш;
– янги автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасида белгиланган “Евро” экологик даражаси талабларига номувофиқлиги аниқланганда, бу тўғрида тегишли хулоса бериш;
– экологик менежмент тизимини ISO 14000 (14001) халқаро стандарт талабларига мувофиқлигини сертификация қилишни йўлга қўйиш;
– экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида республика ҳудудида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, кўрсатиладиган хизматларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш тизимини жорий этиш;
– маҳсулотларни экологик талаб асосида сертификатлаштиришда уларнинг ўз хусусияти (меъёр, кўрсаткич)ларига мослигини аккредитланган синов лабораторияларининг берган хулосаларига кўра аниқлаш;
– “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган аккредитация доирасида ишларни олиб бориш ва ундан четга чиқмаслик.
Экологик стандартлаштириш бўйича:
– республикада аҳоли саломатлиги ва атроф – муҳитни муҳофаза қилишга оид жаҳон андозаларига мос меъёрларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш;
– экологик хавфсизликни таъминловчи стандартларни ишлаб чиқиш, ISO халқаро стандартларини корхона ва ташкилотларда жорий этиш ва сертификатлаштиришни йўлга қўйиш, тегишли таклифларни бериш ва назорат қилиш;
– экологик стандартларни Миллий стандартлаштириш тизими орқали Халқаро стандартларга уйғунлаштиришда қатнашиш.
Экологик меъёрлаштириш бўйича:
– Қорақалпогистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан атроф - муҳитни ифлослантирувчи чиқиндиларни жойлаштиришнинг ПДВ, ПДО, РСВ, ПДС, чегаравий меъёрлари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва вилоятлар экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тасдиқлашга тақдим этиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда атроф – муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг умумий рўйхатидан фойдаланиш.
Синов лабораториясида синов ишларини ўтказиш бўйича.
Марказ ўзининг аккредитациядан ўтган синов лабораториясида қуйидаги ишларни амалга оширади:
– Республика ҳудудига олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни, ишлаб чиқариш технологик жараёнларни, хизматларни, республика ҳудудида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш ишларида;
– Ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ўрнатилган экологик меъёрларга мувофиқ иш олиб борилаётганлиги бўйича идоравий назорат ишларида;
– Республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик тамғаси билан маркировкалаш жараёнида тупроқ, сув ва ҳаво таркибини таҳлил қилишда;
– Маҳсулотларда ГМО, антибиотик мавжудлиги таҳлили жараёнлари синов ишларини ўтказади.
Экологик маркировкалаш бўйича:
– Республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экологик меъёрларга мувофиқлиги бўйича ишларни амалга ошириш ҳамда экологик хавфсиз тамғаси билан маҳсулотларни маркировклаш.
– Экологик хавфсиз маҳсулотларни маркировлашга тааллуқли стандартларни ишлаб чиқиш, ISO халқаро стандартларини республикада жорий этиш ва маркировкалашни йўлга қўйиш, тегишли таклифларни бериш ва назорат қилиш;
Марказ вазифаси ва ваколатлари
Марказнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
– экологик сертификатлаштирилиши лозим бўлган объектлар номенклатурасини ишлаб чиқиш ва зарурат юзага келганда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб бориш;
– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш, экологик хавфсизликни таъминлаш (маркировкалаш)га оид норматив ҳужжатлар базасини шакллантириш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш;
– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (маркировкалаш)га оид фаолиятни тўғри амалга оширилишини таъминлаш ҳамда ташкилий - методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
– экологик сертификатлаштириш ишларини амалга оширишда аккредитланган синов лабораторияларининг берган маълумот ва натижаларига таянган ҳолда экологик хавфсизликнинг меъёр ва кўрсаткичларига доимий риоя этилишини таъминлаш;
– экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш соҳасида эксперт – аудитор кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш, аккредитация доирасида уларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш;
– экологик сертификатлар реестрини юритиш;
– филиал ва унинг Экологик сертификатлаштириш органларини экологик сертификат бланкалари билан марказлаштирилган ҳолда таъминлаш;
– экологик сертификатлаштириш ишларининг тўғри амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда “Ички аудит” ўтказиш ва унинг натижаларига кўра камчиликларни бартараф этиш;
– экологик сертификатлаштириш натижалари бўйича хавфсизлик кўрсаткичларини тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;
– экологик сертификатлаштириш иштирокчилари бўлган ва бошқа манфаатдор шахсларни экологик сертификатлаштиришга оид маълумот ва ахборот билан таъминлаш;
– экологик сертификатларни расмийлаштиришда аккредитланган синов лабораторияларининг синов натижалари ва эксперт – аудиторлар хулосаларига таянган ҳолда экологик сертификатлар ва хулосаларни расмийлаштириш;
– экологик сертификатлаштириш натижаларининг ҳақконийлигини таъминлаш;
– экологик сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби ва натижаларига кўра тақдим этилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш;
Марказ қуйидаги ваколатларга эга:
– ўз ваколати доирасида вазирлик, қўмита, идора ва ташкилотларнинг тегишли тузилмаларидан иш фаолияти учун керак бўлган маълумот ва ахборотларни олиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар филиалларининг фаолиятини назорат қилиш ва амалий – методик ёрдам кўрсатиб бориш;
– муассис билан келишилган ҳолда экологик сертификатлаштиришни ўтказиш учун нархлар ва тарифларни белгилаш;
– экологик сертификатлаштириш масаласида қилинган мурожаат ва аризаларни қабул қилиш ҳамда ўрганиб чиқиш;
– мурожаатларни ўрганиш натижаси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш;
– ҳар бир аниқ ҳолатда аналитик – синов лабораториясини танлаш, намуналарни олиш, синов ўтказиш ҳамда ишлаб чиқаришни назорат қилиш тартибини белгилаш;
– экологик сертификатлаштириш органига берилган ваколатлар доирасида тегишли объектларни экологик сертификациядан ўтказиш ва экологик сертификатлар тақдим этиш;
– аризачига тақдим этилган экологик сертификатларни амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш;
– экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Респубкасига олиб кириш ва уларни унинг худудидан олиб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган “Евро” экологик даражадан кам бўлмаган янги автотранспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқишда, маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнларини ва хизмат (иш)ларни экологик сертификатлаштиришда уларнинг экологик сертификатлаштириш ва синов лабораториялари талабларига жавоб бермаслиги аниқланганда мурожаат этувчи шахс ёки корхоналарга экологик сертификат бериш юзасидан рад жавобини бериш;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги “Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг худудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида”ги 151-сонли қарори асосида экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг худудидан олиб чиқишни тартибга солишни экологик сертификатлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан “М2”, “М3” ва “N2” тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини “Евро 2” экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик Йўриқнома” асосида экологик сертификатлаштиришни “Давэкосертификат” ДУК томонидан амалга ошириш.
– Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга экологик сертификатлар ҳамда барча тоифадаги автотранспорт воситаларига хулосаларни Марказ томонидан бериш;
– ўтказилган экологик сертификатлаштириш ишлари натижалари тўғрисида ва экологик сертификатлаштириш талаблари бажарилмаганлиги сабаблари ҳақида “Ўзстандарт” агентлигига тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш;
– ўтказилган экологик сертификатлаштириш натижалари юзасидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида инспекцион назорат ўтказиш;
– филиалларга ўзлари фаолият юритадиган ҳудудда экологик сертификатлаштириш органи шаклида аккредитациядан ўтиши бўйича методик ёрдам кўрсатиш;
– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш ҳамда экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш бўйича баҳсли масалалар ва низоларни ҳал этишда суд органларида даъвогар ёки жавобгар сифатида қатнашиш;
– ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзига маълум бўлган маълумотлар ҳамда мурожаат этувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг тижорат сирларини ошкор этмаслик;
– экологик менежмент тизими ISO халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Экологик менежмент Идорасини ташкил этиш ва ўрнатилган тартиб асосида аккредитациядан ўтказиш;
– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш ҳамда экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш бўйича фаолият юритувчи бўлим ташкил этиш ва уни малакали мутахассислар билан таъминлаш;
– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш, экологик менежмент тизими ишларини ривожлантириш мақсадида фуқаровий – ҳуқуқий келишувлар асосида четдан эксперт – аудитор ва малакали мутахассисларни жалб этиш ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш;
– Марказ ходимлари ва мутахассисларини доимий малакасини ошириб бориш мақсадида ўқишлар ташкил этиш, ўз фаолиятига таалуқли масалалар юзасидан анжуман ва семинарлар ўтказиш;
– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашнинг афзалликлари, эришилган ютуқлар ва кутилаётган натижалар тўғрисида радио, телевидение ва матбуотларда чиқишлар қилиш;
– экологик сертификатлаштириш масаласи бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш, ушбу масалага оид халқаро тизим ва келишувларга қўшилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар |
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат |
Расмийлаштириш шакли |
Масъул бошқарма |
|
1 | Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификат | "Ягона дарча" божхона ахборот тизими | ДУК "Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази" | |
2 | Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва уларни унинг худудидан олиб чиқишга экологик сертификат | Вазирлар Маҳкамасининг қарори №151, 19.04.2000й. | "Ягона дарча" божхона ахборот тизими |
Қонунлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорлар
-
Харита
-
Ҳимояланган табиий ҳудудлар
-
Очиқ маълумотлар
-
Алоқалар
Очиқ маълумотлар
– 2016 йилда 3866 та экологик сертификат берилди, улардан 1531 таси мажбурий сертификатлаштириш, 2335 таси эса ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
– 2017 йилда 3558 та экологик сертификат берилди, улардан 2056 таси мажбурий сертификатлаштириш, 1502 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
– 2018 йилда 5558 та экологик сертификат берилди, улардан 3796 таси мажбурий сертификатлаштириш, 1757 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
– 2019 йилда 5492 та экологик сертификат берилди, улардан 4208 таси мажбурий сертификатлаштириш ва 1284 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Аккредитация маркази" ДУК мутахассислари томонидан "Госэкосертификат" ДУК синов лабораториясини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилди. Халқаро O'z DSt ISO/IEC 17025: 2007 стандарти талабларига мувофиқлиги сабабли синов лабораторияси аккредитациядан ўтказилиб, UZ-TK TL.0013 рақамли гувоҳномага эга булди.
Экологик менеджмент тизимини такомиллаштириш мақсадида Марказ халқаро тажрибани ўрганиш ва ИСО 14001 стандартига мувофиқлиги бўйича экологик менеджмент органи сифатида аккредитациядан ўтказиш учун тўлиқ ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш бўйича Қўмитанинг иккинчи ярим йиллик иш режасига киритилган.
Давлат экология сертификатлаштириш соҳасида хизмат турларин рақамлаштириш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145-сонли қарори бажарилиши тўғрисида |
Иҳтиёрий экологик маркировкалаш соҳасида синов лабораторияни ташкил қилиш юзасидан лойиҳа |
Ўзбекистон Республикасида экологик сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича |
Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида |
«Давлат экологик сертификат маркази» ДУК
Манзил: 100070, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 13А уй
Мўлжал: Grand Mir Hotel мехмонхона, Artishock ресторан
Қабулхона: +998 (71) 277-00-56
E-mail: ecosertif[at]uznature.uz
Иш вақти: 9:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба
Филиаллар:
Қорақалпоғистон Республикаси филиали
Манзил: 230100, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Бердақ Гузари
Телефон: +998 (61) 224-19-51
E-mail: nukus[at]uznature.uz / rktabiat[at]exat.uz
Андижон вилояти филиали
Манзил: 710005, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Кўнчилик кўчаси, 75-уй
Мўлжал: Бозор "Сой жахон". Автомактаб
Телефон: +998 (74) 237–04-32
E-mail: andijon[at]uznature.uz
Бухоро вилояти филиали
Манзил: 705009, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Шербуддин кўчаси, 41 уй
Мўлжал: "Рояль Холл" мехмонхонаси
Телефон: +998 (65) 225-31-04
E-mail: ekosertifikat-buxara[at]mail.ru
Жиззах вилояти филиали
Манзил: 130116, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов Шоҳ кўчаси, 72-уй
Мўлжал: Кинотеатр “ВАТАН”
Телефон: +998 (72) 222-26-22
E-mail: oybek.raxmatov[at]eco.gov.uz
Қашқадарё вилояти филиали
Манзил: 180100, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Жайхун кўчаси, уй-рақамсиз
Мўлжал: Олимпия колледжи
Телефон: +998 (75) 221-22-64
E-mail: sherzod.bekmamatov[at]eco.gov.uz
Навоий вилояти филиали
Манзил: 210100, Навоий шаҳри, М.М.Фаробий кўчаси, 136 уй
Мўлжал: Вилоят Прокуратураси
Телефон: +998 (71) 207-07-70
E-mail: navoiy[at]uznature.uz
Наманган вилояти филиали
Манзил: 716008, Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Хива кўчаси, 1-уй
Мўлжал: "Олимпус" фотостудия
Телефон: +998 (69) 233-08-89
E-mail: namecosert[at]uznature.uz
Самарқанд вилояти филиали
Манзил: 140131, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 27-уй
Мўлжал: Ресторан "Олтин Самарканд"
Телефон: +998 (66) 229-38-87
E-mail: samecosertifikat[at]mail.ru
Сурхондарё вилояти филиали
Манзил: 190104, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, А.Темур кўчаси, 69-уй
Мўлжал: "Вилоят хокимияти" мехмонхонаси
Телефон: +998 (76) 221-43-49
E-mail: shuxrat.sadatov[at]eco.gov.uz
Сирдарё вилояти филиали
Манзил: 707000, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Носир Махмудов кўчаси, 10-уй
Мўлжал: Жиноят ишлар бўйича суд
Телефон: +998 (67) 225-16-88
E-mail: sirdarvo[at]uznature.uz
Фарғона вилояти филиали
Манзил: 150100, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Б.Марғилоний кўчаси, 39/4 уй
Мўлжал: Главпочтампт
Телефон: +998 (73) 244-43-59
E-mail: farecosertif[at]inbox.ru
Хоразм вилояти филиали
Манзил: 740009, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси, 1-уй
Мўлжал: Ургенч темир йўл станцияси
Телефон: +998 (62) 224-14-90
E-mail: xorazm[at]uznature.uz