Асосий вазифалари ва йўналишлари

– Ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиши, турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

– юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

– чиқиндиларни йиғиш пунктларини ташкил этиш, уларни ўз вақтида олиб чиқиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, чиқинди полигонларини бошқариш, уларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишни белгиланган тартибда назоратга олишни ташкил этиш;

– фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан жамоат экологик назоратини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.
 

Инспекция вазифаларини бажарадиган иш функцияларига кўра йўналишлар

I. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш;

II. Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари (ўсимлик, (ўрмон ҳам), ҳайвонот (балиқ ҳам), муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар);

III. Сув, ер ресурслари ва ер ост бойликларини муҳофаза қилиш;

IV. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаларида давлат экологик назоратини амалга ошириш.
 

Марказий аппарат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бўлимларининг асосий вазифалари

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция

Ҳудудий инспекциялар
фаолиятини мувофиқлаштириш
бўлими

Ходимлар фаолиятини баҳолаш
ва маъмурий амалиёт
бўлими

вазифалари:

ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш, иш натижаларини таҳлил қилиш, фаолият самарадорлигини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

ҳудудий инспекциялар фаолиятини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

рейд тартибидаги экологик назорат ишларига методик кўмаклашиш, тегишли ҳисоботлар, маълумотларни талаб этиш;

ҳудудларда ва қонунбузарлик натижасида белгиланган жарима ва табиатга етказилган зарарлар суммаларини ҳисобланишини ва ундирилишини назорат қилиш.

вазифалари:

юридик ва жисмоний шахсларни экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарларни маъмурий жавобгарликка тортиш жараёни тўғри қўлланилиши, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисида маълумотлар базасини юритилишини назорат қилиш;

ҳудудий инспекция ҳодимларининг соҳага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уни олдини олиш фаолияти самарадорлигини баҳолаш;

жарималар ва атроф-муҳитга етказиладиган зарар суммалариларини ундирилишини назорат қилиш;

ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тарғибот ва профилактика тадбирларида кўмаклашиш.