Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ташаббуси билан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Омонов Шамсиддин Эгамбердиевич бошчилигида ҳудудда броканьерликка қарши кураш бўйича олиб борган рейдларининг рейтингининг юқорилиги ҳамда самародорлиги бўйича йигирма миллион сўм миқдорида мукофот пули билан тақдирланди.
Бир ҳафта муддатда 8 нафар инспекторлар Яккабоғ тумани ҳудудида куни тун тўхтамасдан 30 км.лик масофада пиёда рейд ўтказдик,-дейди Омонов Шамсиддин. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, бир ҳафта муддатда ўтказилган рейд давомида инспекторлар томонидан турли хил ҳолатлар аниқланиб ҳар бир ҳолатда ноёб Қизил китобга киритилган ҳайвонот ва ўсимлик оламига қирон келтираётган броконьерлик аниқланган. 105 туп Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камайиб кетаётган Улуғвор лола / Тюльпан великий (Tulipa ingens T.M.Hoog) ўсимлигини ноқонуний юлиб-териб олганлиги, 50 (эллик) дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Амударё гулбалиғи (Амударьинская Форель)ни овлаганлиги, 2 бош тоғ эчкиси овлаганлиги каби ҳолатлар аниқланган.
Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими бошлиғи Қурбонов Азизбек Абдимуродович Қашқадарё вилояти Миришкор туман Санитария-эпидимологик осойишталик маркази маъмурий биноси ҳудудида жами 5 дона дарахт кесилиши ҳолати юзасидан Миришкор туман Санитария-эпидимологик осойишталик маркази бошлиғига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги учун уч миллион сўм миқдорида мукофот пули билан тақдирланди.
Инспекторларнинг фидокорона меҳнати учун мукофоот пуллари тўғрсидаги сертификат Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Султонмурод Чориевич Ташимов томонидан топширилди.
|
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати