Коллеж ҳудудида чопилган дарахтлар юзасидан муносабат
19.
06. 2020
18:44
5797
Новости

Жорий йилнинг 17 июнь куни Телеграмм ижтимоий тармоқда тарқалган «Навоий вилояти Навбаҳор туманидан ёзмоқдамиз. Қалқонота маҳалласида 5 гектар майдонни эгаллаган касб–ҳунар коллежи бор. Коллежнинг ҳудудидаги мевали дарахтлар чопилиб, қисман стадионни ҳам бузиб ноқонуний қурилиш қилишмоқда. Президент қарорига кўра, боғча, мактаб, коллеж ерлари ҳимояга олинган-ку! Хўш, коллеж ҳудудини талон-торож этишга ким рухсат берди? Прокуратурадан муносабат кутамиз» сарлавҳали мурожаат жорий йилнинг 18 июнь куни Навбаҳор тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш давомида «Қолқонота» маҳалласида жойлашган коллеж ва унга туташган фермер хўжалигига чегарадош ерда мавжуд бўлган 5 туп диаметри 4-8 см бўлган «Шум-тол» дарахти фуқаро А.Жўраев томонидан ноқонуний равишда кесиб ташланганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро А.Жўраевга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан 1 млн 115 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди ҳамда 1 млн 672 минг 500 сўм миқдорда табиатга етказилан зарар ҳисобланиб ундиришга қартилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы